Линклар

logo-print

Навоийда юзлаб такси ҳукумат қарори талабига жавоб бермаслиги аниқланди


2012 йил 1 ноябрига қадар Навоий вилоятида 670та йўловчи ташийдиган автотранспорт воситаси 2011 йил 18 май куни ҳукумат томонидан қабул қилинган “Йўналишли такси фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Давлат божхона қўмитасининг Навоий вилояти бошқармаси ходими Сирож Бозоровга асосланиб, 12news.uz Интернет нашрининг хабар қилишича, энг қўп қонунбузарлик Навоий шаҳрида, Хатирчи ва Қизилтепа туманларида қайд қилинган.

Бозоровга кўра, қонун бузганларнинг лицензия карточкалари тортиб олинган ва ишлар судга оширилган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозир Навоий вилоятида йўловчилар ташиш лицензиясига эга бўлган 50 та ширкат фаолият юритмоқда.

2012 йил 1 январдан кучга кирган ҳукумат қарорига мувофиқ таксилар бутун Ўзбекистон бўйлаб сариқ рангга, Тошкентда эса қаймоқ рангига бўялиши лозим.

Уларнинг томига зарғалдоқ рангда TAXI ёзуви туширилган фонар ўрнатилиши, олдинги эшикда эса шашка ва Т ҳарфи акс этиши лозим.

Бундан ташқари, таксининг бўшлигини англатувчи яшил чироқ, ҳисоблагич, радио алоқа, назорат-касса машинаси ҳамда пластик карта тўлов терминали ўрнатилиши лозим.
XS
SM
MD
LG