Линклар

Европа давлатлари Исроилнинг янги уйлар қуриш режасига норозилик билдирди


Британия, Франция ва Швеция Исроилнинг Ғарбий Соҳилида яҳудийлар учун 3 мингта янги уй қуриш режасига норозилик билдирди.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Пол Хиршсон Париж, Стокҳолм ва Лондондаги Исроил элчилари бу юзадан расмий шикоятларни эшитиш учун Ташқи ишлар вазирликларига чақиртирилганини билдирди.

Ундан олдин БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроилнинг Ғарбий Соҳилда минглаб янги уй қуриши Исроил-Фаластин тинчлик музокаралари истиқболига “ҳалокатли зарбага тенг” бўлишидан огоҳлантирди.

Фаластинликлар Ғарбий Соҳилни бўлажак Фаластин давлатининг бир қисми деб билади.

БМТ эълон қилган баёнотда Исроилнинг уч мингта янги уй қуришга оид режаси Шарқий Қуддусни Ғарбий Соҳилнинг қолган қисмидан “буткул узиб қўйиши” мумкинлиги билдирилган.
XS
SM
MD
LG