Линклар

Озарбайжонда террорчиликда гумонланган тўрт киши қамалди


Бокуда террорчилик ва давлатга хиёнатда айбланган тўрт нафар озарбайжонлик 12 йилдан 14 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

Улар шу йил май ойида «Eurovision 2012» танлови арафасида Озарбайжон пойтахтида террорчилик хуружини амалга оширишга уринганлик ва Эроннинг Ислом инқилоби посбонлари корпуси билан ҳамкорлик қилганликда айбдор, деб топилганлар.

Мазкур иш юзасидан маҳкама ноябр ойи ўрталарида бошланганди.

Аввалроқ давлат оммавий ахборот воситалари шу йил бошида Озарбайжоннинг турли минтақаларида ўтказилган рейдлар чоғида террорчилик хуружларини режалаганликда гумонланган қирққа яқин киши ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатганди.

Сўнгги ойларда Озарбайжонда бир неча киши Эрон махсус хизматлари билан ҳамкорликда гумонланиб судланган.
XS
SM
MD
LG