Линклар

Вашингтон Дамашқнинг кимёвий қурол қўллаш эҳтимолидан хавотирланмоқда


Оқ уй матбуот котиби Жей Карни.

Оқ уй матбуот котиби Жей Карни.

АҚШ Сурияда расмийлар томонидан кимёвий қурол қўлланиш хавфи ошиб бораётганидан ташвишда.

Оқ уй вакили Жей Карни душанба куни Вашингтон «тўхтатиб қолувчи чора-тадбирлар режаси»ни ҳозирлаётганини билдирди. Карни айнан қандай чора-тадбирлар ҳақида гап кетаётганини очиқлашдан бош тортди.

Оқ уй вакилининг бу баёноти АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг чиқишидан сўнг янгради.

Душанба куни Прагага қисқа муддатли ташриф билан келган Клинтон хоним Башар Ассад режими томонидан кимёвий қурол қўлланилиши жавоб ҳаракатларини талаб қилувчи қадам бўлиши ҳақида билдирганди.

Кечанинг ўзида Клинтон сўзларига муносабат билдирган Сурия ҳукумати «ўз халқига қарши ҳеч қачон кимёвий қурол қўлламаслиги» ҳақида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG