Линклар

Ислом Каримов МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатнашади


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги раҳбарлари кенгашининг 5 декабр куни Туркманистон пойтахти Ашхободда бўладиган йиғилишида иштирок этади.

МДҲ Ижроия қўмитаси маълумотига кўра, саммитда иқтисодий, гуманитар соҳалар, хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган йигирмага яқин ҳужжат лойиҳаларининг муҳокама этилиши режаланган.

Йиғилишда МДҲ ҳудудида интеграциялашган валюта бозорини ташкил этиш, аъзо давлатлар молиявий разведка бўлимлари бошлиқларининг Кенгашини тузиш каби келишувлар лойиҳаларининг ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG