Линклар

logo-print

Эрон АҚШ резведка учқичи "қўлга туширилгани"нини иддао қилмоқда


ScanEagle русумидаги разведка аппарати.

ScanEagle русумидаги разведка аппарати.

Эрон Форс Кўрфази ҳаво ҳудудида АҚШга қарашли пилотсиз разведка самолёти “қўлга туширилгани”ни билдирди.

Эрон Инқилоб посбонлари гвардияси эълон қилган баёнотга асосланиб, давлат телевидениесининг хабар қилишича, “ScanEagle” русумидаги разведка аппаратининг қанотлари узунлиги уч метр бўлган.

Эрон хабар агентликлари АҚШнинг разведка учқичи қандай “қўлга туширилгани” тафсилоти ҳақида маълумот бермади.

Ўтган ой Эрон Форс Кўрфази ҳаво ҳудудида АҚШнинг разведка учқичи ўққа тутилгани аммо уриб туширилмаганини билдирган эди.

Теҳрон АҚШ самолёти Эрон ҳаво чегарасини бузганини иддао қилган. АҚШ эса ўз самолёти чегарани бузмаганини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG