Линклар

Озодлик Интернет сайти “Энергетик бўҳрон харитаси” номли интерактив лойиҳани бошламоқда. Google харита дастури ёрдамида, Озодлик тингловчи ва муштарийларидан олинган хабарларга асосланиб, Ўзбекистоннинг шаҳар, туман ва қишлоқларида газ, электр қуввати ва ёнилғи тақчиллиги билан боғлиқ муаммоларга оид вазиятни акс эттиришга ҳаракат қиламиз.

Google интерактив харитасини тайёрлашда тингловчи ва муштарийларимиз ҳам бевосита иштирок этиши мумкин. Ўзбекистондаги вазиятни тўла ёритишда Сиз ҳам қатнашинг! Хабарларни шарҳ сифатида қолдиринг ёки ozodlikmail@gmail.com э-почта манзилига мактуб тарзда ёзинг.

Google аккаунтингиз бўлса, харитани тўлдириб боришда ўзингиз ҳам қатнашишингиз мумкин. Шунингдек, вазиятни акс эттирувчи сурат ва видеоларингизни
ozodlikmail@gmail.com э-почта манзилида кутиб қоламиз.



Энергетик бўҳрон харитасини катталаштиринг.


Қуйида Озод Мухбирлардан олинган вазиятни акс эттирувчи расмларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG