Линклар

Афғонистондаги АҚШ ва халқаро кучларга янги қўмондон тайинланди


АҚШ армияси генерали Жозеф Данфорд.

АҚШ армияси генерали Жозеф Данфорд.

АҚШ Сенати генерал Жозеф Данфордни Афғонистондаги АҚШ ва халқаро коалиция кучларига янги қўмондон этиб тайинлади. Бу лавозимга унинг номзодини президент Барак Обама тавсия қилган.

У генерал Жон Алленнинг ўрнини эгаллайди. Данфорд шу пайтгача АҚШ денгиз пиёда қўшинлари қўмондони ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.

Генерал Жон Аллен НАТОнинг Европадаги бирлашган кучлари олий қўмондони лавозимига номзод этиб кўсатилган.

Бироқ АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Дэвид Петреус атрофидаги ишқий жанжалга алоқадорлиги маълум бўлганидан кейин Алленнинг янги лавозимни эгаллаши кечиктирилган.

Алленнинг номзоди тасдиқланса, у НАТОнинг Европадаги бирлашган кучлари олий қўмондони, АҚШ армияси адмирали Жеймс Ставридис ўрнини эгаллайди.
XS
SM
MD
LG