Линклар

Қирғизистон 2014 йилда Божхона иттифоқига қўшилади


Қирғизистон Иқтисодиёт вазири Темир Сариев.

Қирғизистон Иқтисодиёт вазири Темир Сариев.

Қирғизистон Иқтисодиёт вазири Темир Сариев ўз мамлакати 2014 йилда Россия етакчилигидаги Божхона иттифоқига қўшилишини билдирди.

Озодлик мухбирига кўра, душанба куни Қирғизистон парламентининг Давлат бюджети ва Молия қўмитаси йиғилишида сўзлаган Сариев махсус гуруҳ Қирғизистоннинг Божхона иттифоқига қўшилишига оид “йўл ҳаритаси” устида ишлаётганини маълум қилган.

Қирғизистон расмийси мамлакат Божхона иттифоқига қачон қўшилишини илк бор аниқ айтган.

Беларус, Қозоғистон ва Россия ўртасида тузилган Божхона иттиофқи 2011 йил июл ойида ишга тушган ва жорий йил 1 январидан умумий иқтисодий ҳудуд яратилишига расман асос бўлган.

Божхона иттифоқи хизматлар, капитал, ишчилар ва маҳсулотлар эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида тузилган.

Россия расмийларига кўра, бундан кўзланган асосий мақсад 2015 йилга қадар Европа Иттифоқига ўхшаш Евроосиё Иқтисодий Иттифоқини тузишдан иборатдир.
XS
SM
MD
LG