Линклар

logo-print

Дамашқ яқинида ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида жанглар давом этмоқда


Дамашқ яқинидаги Озод Сурия армияси жангчиларидан бири.

Дамашқ яқинидаги Озод Сурия армияси жангчиларидан бири.

Сурия пойтахти Дамашқ яқинида ҳукумат кучлари билан исёнчи гуруҳлар ўртасида жанглар давом этмоқда.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг сешанба куни хабар қилишича, Байт Саҳам, Ақрабо, Ялда ва Дамашқ халқаро аэропорти яқинида жанглар давом этган.

Ташкилот бошлиғи Рами Абдул Раҳмон исёнчилар шаҳарга кириш учун ҳаракат қилаётгани, аммо уддасидан чиқа олмаётганини айтди.

Бу ташкилот Суриядаги фаолларидан олинган маълумотлар асосида хабар тарқатади. 2011 йил мартида президент Башар Ал-Ассад режимига қарши оммавий норозиликлар бошланганидан бери Дамашқ ташқарисидаги ҳудудлар мухолифатнинг таянч нуқталари бўлиб келаётгани айтилади.

Сўнгги ҳафталар давомида исёнчи гуруҳлар пойтахт ташқарисидаги ҳарбий базалар ва ҳудудларни эгаллаб олган.

Хабарларга кўра, Сурияда зўравонликлар бошланганидан бери камида 40 минг одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG