Линклар

Париж судида ЎИҲни молиялаштирганликда айбланаётганлар судланмоқда


ЎИҲни молиялаштирганликда айбланаётган ўн шахсдан бири суд залига олиб кирилмоқда. Париж, 2012 йил 3 декабр.

ЎИҲни молиялаштирганликда айбланаётган ўн шахсдан бири суд залига олиб кирилмоқда. Париж, 2012 йил 3 декабр.

Парижда Ўзбекистон ислоимй ҳаракатини молиялаштирганликда айбланаётган гуруҳнинг ўн аъзоси устидан маҳкама давом этмоқда.

Франс Пресс ахборот агентлигига кўра, улар 2003-2008 йилларда Франция шаҳарларидаги масжидларда Ўзбекистон исломий ҳаракати учун ўн минглаб евро пул тўплаган.

Судланаётганлар 2008 йилда Франция жанубида, Нидерландия ва Германияда ўтказилган махсус амалиётлар пайтида қўлга олинган.

Маҳкама жараёни 19 декабр куни тугаши кутилмоқда.

Ал-Қойда гуруҳига алоқадор ЎИҲ бугун асосан Покистоннинг қабилалар назоратидаги Шимолий Вазиристон минтақасида фаолдир.
XS
SM
MD
LG