Линклар

Ўзбек мультипликаторларининг устози Федор Хитрук 96 ëшида оламдан ўтди


Фёдор Хитрукнинг "Винни Пух" ҳақидаги мультфилми ўзбек томошабинига, айниқса, таниш.

Фёдор Хитрукнинг "Винни Пух" ҳақидаги мультфилми ўзбек томошабинига, айниқса, таниш.

Федор Хитрук суратга олган мултфилмларни Ўзбекистондаги бир неча авлод вакиллари севиб томоша қилган. Шу билан бирга Федор Хитрук Ўзбекистонда анимацион кино яратилишида катта рол ўйнаган арбоб ҳисобланади. Ўзбекистонда суратга олинган “Зумрад ва Қиммат”, “Ëқимли ëмғир ëғади” филмлари Федор Хитрук раҳбарлигида унинг шогирдлари тарафидан яратилган.



Винни-Пух ҳақидаги машҳур мултфилм билан танилган рассом Федор Хитрук 96 ëшида Москвада оламдан ўтди.

Хитрук яратган 200дан ортиқ персонаж 102 мултипликацион филмдан ўрин олган.

Булар орасида, "Қор маликаси", "Қизил гул", "Қизил шапкача", "Каштанка" каби мултфилмлар ўзбекларнинг ўрта авлодига таниш.

Хитрук суратга олган “Кимсасиз орол”, “Бир қотиллик ҳикояси”, “Филм, филм, филм” каби асарлар катталар мушоҳадасига аталган.

Хитрукни яқиндан билган таниқли ўзбек киночиси Али Ҳамраев уни ўзбек мультипликациясининг маънавий отаси деб атади:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG