Линклар

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Иқтисодиёт ва тинчлик институти илк бор глобал терроризм индексини эълон қилди.

Ҳужжатда дунё бўйлаб террор воқеалари камайгани билдирилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин мунтазам кўпайиб борган террорчилик воқеалари 2007 йилда чўққига чиққанидан кейин камая бошлаган.

Сўнгги беш йил давомида террор ҳуружларидан ўлганлар сони 25 фоизга камайган.

Глобал терроризм индекси рўйхатига 158 давлат киритилган. Улардан 31тасида 2001 йилдан бери терроризм билан боғлиқ воқеалар рўй бермаган.
XS
SM
MD
LG