Линклар

logo-print

Москвада маошини ололмаган тожикистонликлар қор курашдан бош тортмоқда


Москва шаҳри шарқида тожикистонлик фаррошлар ўзларига ярим йилдан бери маош тўланмаётгани сабабли йўлларни қордан тозалашдан бош тортдилар.

Интерфакс агентлигининг «Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари» умумроссия ҳаракати раиси Каромат Шарипов сўзларидан иқтибос келтиришича, одамлар қаёққа арзланиб боришни билмаяптилар – «департамент масалани ҳал қилмаяпти, элчихонага бориш бефойда, полицияда эса уларни қўрқитаяптилар, холос».

Унинг айтишича, муҳожирларга «қор курамайдиган бўлсаларинг, ётоқхонадан ҳайдаб чиқарамиз», дея таҳдид қилишган.

«Вазият фаррошлар билан меҳнат шартномаси тузилмагани туфайли ҳам чигаллашмоқда», - дейди Каромат Шарипов.
XS
SM
MD
LG