Линклар

Дамашқ яқинида минадан мактаб ўқувчилари нобуд бўлди


Сурияда исёнчилар отган минадан Дамашқ яқинидаги қишлоқ мактабида 29 киши ҳалок бўлди.

Суриянинг SANA давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, мина портлашидан 28 нафар бола ва бир ўқитувчи нобуд бўлган.

НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен сешанба куни Сурия режимининг ўз халқига қарши кимёвий қурол қўллаш бўйича ҳар қанақа ҳаракати халқаро ҳамжамиятнинг тезкор реакциясига сабаб бўлишини айтди. Бу ҳақда Расмуссен НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Сурия томонидан бўлажак эҳтимолий ҳужумлардан ҳимояланиш учун Patriot зенит-ракета комплексларини юбориш ҳақидаги Туркия сўрови муҳокама қилинган Брюсселдаги мажлиси олдидан баёнот берди.

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама Башар Ассад режимини исёнчиларга қарши кимёвий қурол қўлланишига йўл қўймасликка чақирганди.

Дамашқ эса ўз халқига қарши ҳеч қачон бундай қурол қўлламаслигини таъкидламоқда.

Қароргоҳи Буюк Британияда бўлган Сурия инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши кузатиш маркази маълумотларига кўра, шу кунларда Дамашқ яқини ва пойтахт аэропорти олдида ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида аёвсиз жанглар бормоқда.
XS
SM
MD
LG