Линклар

АҚШ Яқин шарқда ўзига тегишли бўлган бирор-бир учувчисиз учқич йўқолгани ҳақидаги маълумотларни инкор қилмоқда.

Аввалроқ Эрондаги давлат ахборот агентликлари Ислом инқилоби посбонлари корпусининг Эрон томонидан АҚШга тегишли ScanEagle учувчисиз учқичи «қўлга туширилгани» ҳақидаги баёнотини эълон қилганди.

Баёнотда ScanEagle аппарати Форс кўрфази узра разведка парвозини амалга ошираётиб, Эрон ҳаво чегарасини бузган пайтда «қўлга туширилгани» айтилган. Бироқ унда ScanEagleни қўлга олиш бўйича амалиёт қачон, қаерда ва қай йўсинда амалга оширилгани ҳақида очиқланмаган.

Ноябр ойида Эрон қирувчи самолётлари Форс кўрфази узра парвоз қилаётган АҚШнинг учувчисиз учқичига қарата ўт очган, бироқ уни уриб туширолмаганди.

Ўша пайтда Теҳрон АҚШни ўз ҳаво ҳудудига суқилиб кирганликда айблаганди.
XS
SM
MD
LG