Линклар

Мисрлик намойишчилар Мурсийни президент саройини тарк этишга мажбур қилдилар


Қоҳирада намойишчиларнинг полиция билан сешанба кунги тўқнашуви чоғида Миср президенти Муҳаммад Мурсий ўз саройини тарк этган.

Намойишчилар президент саройи тўсиқларидан ошиб ўтиб, уч томондан бинога яқинлашган пайтда полиция уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Махсус бўлинма аскарлари намойишчиларни бинога қўймасликка муваффақ бўлганлар.

Мисрда либерал ва сўл мухолифат тарафдорлари президент Муҳаммад Мурсийнинг давлат раҳбари ваколатларини сезиларли даражада кенгайтиришни кўзда тутган декретига қарши норозилик билдиришда давом этмоқдалар.

22 ноябр куни қабул қилинган мазкур декретдан кейин парламент янги конституция лойиҳасини маъқуллаган, президент эса бу масала бўйича 15 декабрга референдум тайин қилганди.
XS
SM
MD
LG