Линклар

Рус мухолифатчилари парламент сайловининг “Йил оши”ни ўтказдилар


Россиянинг Москва ва бошқа қатор шаҳарларида кеча «Сайлов маъракаси» ўтказилди. Ўзбеклардаги «Йил оши»га ўхшаш бу тадбирнинг ташкилотчиси «Яблоко» партияси бўлди.

Сешанба куни фаоллар Марказий сайлов комиссияси биноси остонасига мотам рамзи бўлмиш оқ гулларни қўйиб кетдилар.

«Роппа-роса бир йил муқаддам мамлакатимиз оғир жудоликка учради: Давлат Думасига сайловлар чоғида ҳалол сайловлар тобути қопқоғига сўнгги мих урилди», дейилади «Яблоко» баёнотида.

Шу куни Уфа, Смоленск, Қозон, Ижевск, Воронеж, Киров, Пенза, Псков, Рязань, Тула, Владимир, Вологда ва Новгород шаҳарларида ҳам маҳаллий сайлов комиссиялари биноси олдига оқ гуллар қўйиб кетилган.

2011 йилнинг 4 декабр куни Россияда ўтказилган парламент сайловлари натижаларига кўра Давлат Думасига тўрт партия - «Единая Россия» (Яхлит Россия), Россия Федерацияси Коммунистик партияси, «Справедливая Россия» (Адолатли Россия) ҳамда Россия Либерал-демократик партияси ўтган.
XS
SM
MD
LG