Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:30

Ўзбекистон Сенати Амнистия тўғрисида қарор қабул қилди


Ўзбекистон Сенати 8 декабр — мамлакат Конституциясининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.


Олий Мажлис Сенатининг қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасидан олинган маълумотга кўра, мазкур қарор 5 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида қабул қилинган.

Амнистия тўғрисидаги қарорга кўра, биринчи марта жиноят содир қилган аёллар, жиноят содир қилган пайтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошганлар, шунингдек, хорижий давлат фуқаролари жазодан озод этилади.

Амнистия ҳақидаги қарорнинг тўла матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Конституция куни муносабати билан эълон қилинган амнистияга сиёсий ва диний айбловлар билан қамалган маҳбуслар ҳам киритилганми ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

Амнистияни кутаётган маҳбуслар орасида сиёсий ва диний мотивлар билан қамалган собиқ давлат амалдорлари, ёзувчилар, сиёсий арбоблар, журналистлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, жумладан, Мурод Жўраев, Самандар Қўқонов, Мамадали Маҳмудов, Муҳаммад Бекжонов, Хайрулла Ҳамидов, Рустам Усмонов, Руҳиддин Фахруддинов, Аъзамжон Фармонов, Солижон Абдураҳмонов, Қобилжон Тўлашев, Мўътабар Ғофурова, Меҳринисо Ҳамдамова, Аваз Тўхтахўжаев, Ғанихон Маматхонов, Ғайбулло Жалилов, Аъзам Турғунов, Эркин Мусаев, Дилмурод Саидов кабилар бор.

Бироқ Ўзбекистон ҳукумати қамоқхоналарда сиёсий ёки диний маҳбуслар йўқлигини, озодликдан маҳрум этилганларнинг ҳаммаси жиноят қилганликлари учун қамалганлигини иддао қилади.

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида истиқомат қилувчи тракторчи 42 яшар Ҳасанбой аканинг айтишича, суд ижрочиси вазифасида ишлаган укаси бундан уч йил олдин Ўзбекистон ЖКнинг 210 моддаси билан 9 йилга қамалган. У ўзи ва оиласи ҳар йили амнистия ҳақидаги қарорни интиқлик билан кутишини айтади:

- Биз амнистияни интиқлик билан кутяпмиз. Бултур мустақилликнинг 20 йиллигига “золотой” амнистия бўлади, дейишганди, лекин бўлмади. Бу йил энди балки Конституциянинг 20 йиллигига катта амнистия бўлиб қолар. Укамни болалари ҳар сафар мендан сўрайди, дадам қачон келади, деб. Бироқ болаларни алдаб келяпмиз, ана келиб қолади, мана келиб қолади, деб,- дейди Ҳасанбой ака.

Ҳасанбой ака билан суҳбат:
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:02 0:00
Бевосита линк

Қўқон шаҳрида истиқомат қиладиган Насиба Ўринова Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси билан айбланиб озодликдан маҳрум этилган 38 ёшли ўғли Дилмурод Ўриновни 11 йилдан буён амнистияга кўра озод қилинишини кутаётганини айтади:

- Мани умидим бу амнистиядан жуда катта, ҳар куни Озодликни эшитаман, мани ўғлимга амнистия чиқармикин деб. Бу йил Конституциянинг 20 йиллиги экан, ҳаммамиз, ктяпмиз. Кўчаларда ҳам катта амнистия бўлар экан дейишяпти, одамлар. Агар бу сафар ҳам амнистия беришмаса ўғлимга, кейин нима бўлишини билмайман. Чидолмай кетяпмиз, тўртта фарзанди дадам қачон келади деб, сўрайверади. Тоқатимиз тоқ бўлиб кетди,- дейди қўқонлик Насиба Ўринова.

Насиба Ўринова билан суҳбат:
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:58 0:00
Бевосита линк

Расмий маълумотларга кўра, Конституция куни муносабати билан ўтган йили қабул қилинган амнистия 45383 кишига нисбатан қўлланилган.

Олий Мажлис Сенатининг қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси раҳбари, сенатор Светлана Ортиқова амнистия қўлланилган шахсларнинг 1958 нафари жазони ўташ муассасаларидан озод қилингани, қолган шахсларнинг жазони ўташ муддатлари қисқартирилгани ва уларга нисбатан жиноят ишларининг тўхтатилгани ҳақида Озодликка гапирган эди.
XS
SM
MD
LG