Линклар


Жаҳон давлатларидаги коррупция вазиятини мунтазам тадқиқ қилиб келаëтган Transparency International ташкилоти чоршанба куни ўз янги йиллик ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра¸ аксар давлатларда олий ҳокимият тизимларида порахўрликнинг авж олиши жамоатчилик норозилигининг кучайгани қарамай¸ давом этмоқда.

Маркази Берлинда жойлашган ташкилот Коррупция индексига киритилган 176 давлатнинг учдан икки қисмида¸ ҳукуматларнинг жамоатчилик томонидан ўта коррупциялашган деб қабул қилиниши ҳақида хулоса чиқарди.

Transparency International ташкилоти раиси Ҳюгетта Лабель коррупция даражаси¸ айниқса¸ инсон ҳақлари ва ижтимоий адолат кескин равишда топталаëтган режимларда олий даражага етганини билдирди:

- Биз тузган индексда энг ëмон кўрсаткичга эга мамлакатлар коррупция баробарида инсон ҳақлари бостирилаëтган¸ ижтимоий тенгсизлик ва қашшоқлик чуқур илдиз отган инқироздаги давлатлардир¸ деди Transparency International раҳбари.

Коррупцияни жиловлашнинг самарали усуллари сифатида ташкилот бошқарув тизимларини жамоатчиликка шаффоф қилиш ва уларни ҳисоб беришга мажбурлаш заруратини тилга олади.

Бу йилги индексга киритилган 176 давлат орасида Афғонистон энг сўнгги ўринга қўйилди.

170-ўринга қўйилган Ўзбекистон ва Туркманистон ҳам дунëдаги энг коррупциялашган ўнликдан жой олди.
XS
SM
MD
LG