Линклар

logo-print

Ўзбекистон ШҲТ сув-энергетик лойиҳаларига эътироз билдирди


Бишкек йиғини иштирокчилари.

Бишкек йиғини иштирокчилари.

Марказий Осиëдаги сув-энергетик лойиҳаларини ҳозирлаш жараëни мустақил халқаро экспертиза хулосалари асосида амалга оширилиши лозим.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо ҳукумат раҳбарларининг бугун Бишкекда очилган йиғинида чиқиш қилган Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов шундай баëнот берди.

“Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида амалга оширилаëтган энергетик лойиҳаларни тўлақонли мувофиқлаштириш минтақадаги барқарорлик ва яхши қўшничилик масалаларида белгиловчи аҳамиятга эга”¸ деди ўз чиқишида Тошкент расмийси жумладан.

ШҲТ йиғинида иштирок этаëтган Ўзбекистон расмий делегацияси ташкилот аъзолари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

“Жаҳон иқтисодининг ҳозирги аҳволидан келиб чиқилса¸ инқизор 2013 йилда янги ва мураккаб босқичга киради”¸ дея огоҳлантирди ШҲТ аъзоларини Рустам Азимов.

Ўз чиқишида Азимов¸ шунингдек¸ Ўзбекистон ҳукуматининг инқирозга қарши дастури боис¸ мамлакат ялпи ички маҳсулоти кейинги 10 йил давомида қарийб икки бараварга ошганини таъкидлади.

Бугунги Бишкек йиғинида Хитой¸ Россия¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ичида Тараққиëт жамғармаси ва Тараққиëт банки тузишга оид келишув имзоладилар.

Айни пайтда¸ бугунги йиғинда ташкилотнинг 2013 бюджети тасдиқланди ва қўшма баëнот эълон қилинди; раислик Қирғизистондан Россияга топширилди.
XS
SM
MD
LG