Линклар

logo-print
Россиянинг “ЛУКОЙЛ Оверсиз” ширкати 2015 йилгача Ўзбекистонда қазиб олинаëтган табиий газ ҳажмини икки бараварга оширмоқчи.

2012 йилда 4¸1 миллиард куб метр газ ўзлаштирган Россия ширкати 2015 йилга бориб бу кўрсаткични 8¸2 миллиардга чиқармоқчи.

2012 йилнинг учинчи чорагида газ ўзлаштиришни 73 фозига кўпайтирган ЛУКОЙЛ 2013йилда Ўзбекистонда 4¸4 миллиард¸ 2014 йилда эса¸ 5¸2 миллиард куб метр газ қазиб олишни режаламоқда.

Ўзбекистондаги энг йирик хорижий сармоядор ҳисобланган ЛУКОЙЛ ҳозирга қадар республика иқтисодига 2¸5 миллиард доллар сармоя ëтқизган.

Ўзбекистондаги табиий газ заҳираларини ўзлаштириш суръати ошиб бораëтган бир пайтда¸ мамлакатдаги энергетик бўҳрон йилдан-йилга кучаймоқда.

Мамлакат бўйлаб аҳолини газ ва электр энергияси билан таъминлашдаги узилишлар¸ айниқса¸ қиш мавсумида кескин даражага етмоқда.
XS
SM
MD
LG