Линклар

Олмаота шаҳар суди мухолифатдаги guljan.org сайтини уч ой муддатга ëпиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Сайт бош муҳаррири Гулжан Эрғалиеванинг Озодликка айтишича¸ суд ўз ҳукмини изоҳламаган.

Ўтган ой Қозоғистон прокуратураси ходимлари маҳкамадан икки мухолифат гуруҳи ва мухолифатдаги ўндан ортиқ Интернет сайтини экстремист деб топишни талаб қилган эди.

Бу сўровдан сўнг мамлакатда рўйхатга олинмаган Олға партияси ва мухолифатдаги учта медиа нашри фаолияти тўхтатиб қўйилди.

Олға партияси раҳбари Владимир Козлов жорий йил октябр ойида Жанаўзендаги қонли воқеалардаги иштироки учун 7¸5 йилга қамоққа ҳукм қилинди.

Мухолифат ва ҳуқуқ фаоллари қозоқ маҳкамасини Козлов устидан сиëсий мотивларга асосланган ҳукм чиқарганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG