Линклар

Ўзбекистон Сенати 8 декабр — мамлакат Конституциясининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Олий Мажлис Сенатининг қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасидан олинган маълумотга кўра, мазкур қарор 5 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида қабул қилинган.

Амнистия тўғрисидаги қарорга кўра, биринчи марта жиноят содир қилган аёллар, жиноят содир қилган пайтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошганлар, шунингдек, хорижий давлат фуқаролари жазодан озод этилади.

Конституция куни муносабати билан эълон қилинган амнистияга сиёсий ва диний айбловлар билан қамалган маҳбуслар ҳам киритилганми ёки йўқми, ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG