Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:50

Пентагон Марказий Осиёда 1,3 миллиард доллар сарфлади


Афғонистондаги АҚШ қўшинлари таъминоти асосан Ўзбекистон орқали ўтадиган Шимолий таъминот тармоғи воситасида амалга оширилади.
Афғонистондаги АҚШ қўшинлари таъминоти асосан Ўзбекистон орқали ўтадиган Шимолий таъминот тармоғи воситасида амалга оширилади.

Америка Қўшма Штатлари Афғонистондаги қўшинлари учун Марказий Осиё мамлакатларидан турли товарларни сотиб олиш учун 2012 йилда 1,3 миллиард доллар сарфлаган. Бунда беш давлат орасида бу маблағнинг катта қисми – 820 миллиони Туркманистон ҳиссасига тўғри келмоқда. Пентагон Ўзбекистонда сарфлаган маблағ қарийб 106 миллион долларни ташкил қилган. АҚШ Афғонистондаги ҳарбий операциясини моддий-техникавий таъминлаш учун Ўзбекистон ҳудудини асосий транзит йўлак сифатида ишлатаётгани инобатга олинса, бу Тошкент ҳукуматининг ўз имкониятларидан самарали фойдаланмаганини кўрсатади, демоқда таҳлилчилар.



Пентагон 2012 йилда Афғонистондаги қўшинлари таъминоти учун Туркманистондан 820 миллион, Қирғизистондан 218 миллион, Қозоғистондан 136 миллион, Ўзбекистондан 106 миллион, Тожикистондан 12 миллион долларлик товар ва хизматлар сотиб олган.

Eurasianet нашрининг АҚШ Мудофаа вазирлиги таъминот бошқармасига таяниб ёзишича, Марказий Осиё мамлакатларидан асосан ёнилғи, шишаланган сув, газли ичимликлар, шарбат, макарон ва нон маҳсулотлари ҳамда фанера, цемент, сим, кабел каби материаллар сотиб олинган.



Пентагон тақдим қилган маълумотларга кўра, Туркманистонда бошқа мамлакатларни қўшиб санаганда ҳам икки баробардан кўпроқ пул сарфлангани, бу мамлакатдан асосан ёнилғи сотиб олингани билан изоҳланиши мумкин.

Лекин Туркманистонни ҳисобламаганда ҳам, Ўзбекистон Пентагон таклиф қилган молиявий имкониятлардан қўшни Қирғизистон ва Қозоғистончалик фойдалана олмаган. Ўзбекистонлик таҳлилчи Малик Абдураззоқовнинг айтишича, АҚШ Афғонистондаги қўшинлари таъминотини асосан Ўзбекистон орқали ўтадиган транзит йўлаклари орқали йўлга қўйгани инобатга олинса бу, айниқса, яққол кўзга ташланади.

- Ўша ичимлик суви, сут, шарбат ва шунга ўхшаган мева-сабзавот маҳсулоти Ўзбекистон ҳам сотиб олиб келаëтган эди. Кетаëтган эди АҚШ ҳарбий базалари ва ҳоказо. Ташқи бозорга чиқиб сотишга тайëр эмасмиз бошидан. Ночор аҳволда турган эдик. Ночор аҳволда дегани бу фақатгина имконият йўқ эмас умуман ўрганмаганмиз сотишга. Масалан Қирғизистон фермерлари билан солиштирсангиз, шундай бўлади. Кўпчилиги биласиз қанақа аҳволда. Булар назорат қилинган, асосан пахта билан боғлиқ. АҚШ базасига ëқилғидан ташқари озиқ-овқат маҳсулоти керак ҳўл мева, сабзавот ва ҳоказо. Тўғриси Ўзбекистон фермерлари албатта тайëр бўлмади. Булар маркетинг шунга ўхшаган томондан анча нимаси пастроқ бошқа мамлакатлар фермерларига нисбатан, дейди Малик Абдураззоқов.

Таҳлилчи, Қирғизистоннинг ўтган молиявий йилда Пентагон бюджетидан 237 миллион доллар миқдорида, яъни Ўзбекистондан икки баробар кўпроқ пул жалб қила олгани бу мамлакатда АҚШ ҳарбий базаси жойлашгани билан ҳам шартланган, дея қўшимча қилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги бизнес муҳитнинг қониқарсизлиги, коррупция даражаси, қолаверса ҳукумат тутган ташқи сиёсатнинг беқарорлиги ҳам имкониятларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда, дейди ўзбекистонлик таҳлилчи.

- Ўзбекистон қачон ўзига берилган имкониятлардан яхши фойдаланган? Ташқи савдони олайлик... Американинг стратегик ҳамкори бўлиш учун Хонобод база бор эди. Лекин 2005 йилги вазиятлар бўлди. У вазиятда Американинг қўли йўқ эди. Хитой ëрдам беради деб, қўйин пуч ëнғоққа тўлдирилди. Мана ҳозир ОДКБ ташкилотидан чиқиб кетдик, ўзи бу бошиданоқ аниқ эди. Нималигини бошида гапираëтган эди кўп экспертлар. Мана ўзлари билишди нималигини. Кўришди қанақа, ҳақиқатан қанақа оқибатларга олиб келишини билиб, мана чиқиб кетишди ташкилотлардан, дейди таҳлилчи Малик Абдураззоқов.

АҚШ 2001 йилда Афғонистондаги ҳарбий амалиётларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда Қарши-Хонобод ҳаво базасини ташкил қилган эди. 2005 йил Андижон воқеаларидан кейин Вашингтон Тошкент ҳукуматини танқид қилгани боис, АҚШ базаси ёпилган эди.

Афғонистондаги қўшинлари таъминоти мақсадида АҚШ 2007 йилда Болтиқ бўйида бошланиб, Россия ва Қозоғистон ундан кейин Ўзбекистон орқали ўтадиган Шимолий таъминот тармоғини йўлга қўйди. Пентагон ШТТ лойиҳаси доирасида Марказий Осиë ҳукуматларига йилига жами 500 миллион доллар тўлаши айтилади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:53 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG