Линклар

Сербиянинг НАТОдаги вакили Брюсселда ўз жонига қасд қилди


Бранислав Милинкович.

Бранислав Милинкович.

Сербия ҳукуматининг НАТО бош қароргоҳидаги расмий намояндаси Бранислав Милинкович бугун Брюсселда ўз жонига қасд қилди.

Сербия Бош вазири Милинковичнинг аэропорт автомобиллар тўхташ биносидан ўзини пастга ташлаб ўлдирганини тасдиқлади.

Ҳозирча бу суиқасд сабаблари ҳақида маълумот йўқ.

Серб нашрларининг ëзишича¸ Милинкович олдига Сербия Ички ишлар вазирлигининг юқори лавозимли расмийси келган пайтда ўзини кўп қаватли бинодан пастга отган.

Сербия дипломатининг ўлими НАТОга аъзо давлат Ички ишлар вазирлари Брюсселда учрашув ўтказаëтган кунда содир этилди.

Расман НАТО аъзоси бўлмаса ҳам Брюсселдаги ҳарбий иттифоқда ўз расмий ваколатхонасига эга ва 2009 йилдан бери Милинкович ушбу ваколатхонани бошқариб келаëтган эди.
XS
SM
MD
LG