Линклар

Forbes журнали АҚШ президенти Барак Обамани 2012 йилнинг энг таъсирли одами деб топди.

Иккинчи ўринда Германия канцлери Ангела Меркел, учинчи ўринда эса Россия президенти Владимир Путин номи кўрсатилган.

Дунёнинг етти миллиард юз миллион аҳолиси ичидан Forbes журнали сезиларли таъсир кўрсатиш салоҳиятига эга бўлган 71 шахсни танлаб олган. Мазкур рўйхатга биринчи марта “Газпром” ширкати раиси Алексей Миллер ҳам киритилган.

Журнал шахснинг таъсир кўрсатиш салоҳиятини 4 та меъёр - кўп одам устидан ҳокимиятга эгалиги, назорат қилаётган молиявий заҳиралари миқдори, ҳаётнинг турли соҳаларида ҳокимиятга эгалиги, ҳокимиятдан фаол фойдалана олишидан келиб чиқиб аниқлаган.
XS
SM
MD
LG