Линклар

Миср президенти маъмурияти олдига танклар тортилди


Миср президенти маъмурияти биноси олдига танклар тортилди.

Миср президенти маъмурияти биноси олдига танклар тортилди.

Мисрда уч кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган норозилик намойишлари ортидан президент Муҳаммад Мурсийнинг қароргоҳи олдига танклар жойлаштирилди. Қоҳирадан олинган хабарларга кўра, президент маъмурияти биноси олдига учта танк ва бир нечта зирҳли ҳарбий машина ташланган.

Чоршанба куни Мурсийнинг тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида рўй берган тўқнашувда, соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, уч киши ҳалок бўлган 350 ка яқин одам жароҳатланган.

Мухолифат Мурсийнинг ўзига чексиз ваколатларни бериш тўғрисидаги қарори ҳамда Исломчи партиялар вакилларидан иборат кенгаш ишлаб чиққан конституция лойиҳасига норозилик билдирмоқда.

Чоршанба куни Мурсйининг уч нафар маслаҳатчиси, ҳокимиятнинг бўҳронни ҳал этиш чораларига норозилик ўлароқ, истеъфо берди.

Миср Вице президенти Маҳмуд Мекки конституция 15 декабр куни референдумга қўйилишидан аввал ундаги мунозарали моддалар мухолифат билан муҳокама қилиниши мумкинлигини баён қилди.
XS
SM
MD
LG