Линклар

logo-print
Ўзбекистон Сенати мамлакат ҳаво ҳудуди орқали Буюк Британия ҳаво кучларининг транзит амалга оширишига рухсат берди.

РИА Новости агентлигининг хабар қилишича, икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон ҳаво ҳудуди орқали Британиянинг Афғонистонга юклар ва ҳарбий персонали транзитига рухсат берилган.

Келишувларда инглиз ҳарбий-ҳаво кучларининг Ўзбекистон ҳудудида қўниши кўзда тутилмаган. Бирор фавқулодда ёки бошқа вазият рўй берганда, Британия томони, ҳаво транспортининг қўниши учун эҳтиёж пайдо бўлгани ҳақида Ўзбекистонни хабардор этиши талаб қилинади.
XS
SM
MD
LG