Линклар

Россия собиқ Югославия бўйича трибунални танқид қилмоқда


Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркин собиқ Югославия бўйича халқаро трибуналнинг ўтган ойда иккита хорват генерали, жумладан Анте Готовинани оқлаш қарорини танқид остига олди. Готовина 1990 йиллардаги Болқон уруши пайтида ҳарбий жинояталарни содир этганликда айбланган.

Чуркин шунингдек, Косово албанларининг собиқ қўмондони ва Косово Бош вазири лавозимини эгаллаган Рамуш Харадинайнинг оқланиши юзасидан ҳам таассуф билдирди.

Чоршанба куни Хавфсизлик кенгашида қилган чиқишида Чуркин трибунал қарори 1995 йилда хорват ҳарбий ҳужуми пайтида серб фуқароларининг ўлдирилиши ва жойларидан мажбуран кўчирилиши учун ҳеч ким жавобгарликка тортилмаганини англатади, дея таъкидлади.

Халқаро жиноятлар суди прокурори иккала ҳолатда ҳам жиддий жиноятлар содир этилгани ва қурбонлар “адолат қарор топишига” эришишга ҳақлидир, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG