Линклар

logo-print

Россиянинг Кабардин-Балкар мухторияти пойтахти Налчик шаҳрида таниқли телебошловчи Казбек Геккиев ўлдириб кетилди.

Журналистнингг ҳамкасби Марина Ярославскаянинг айтишича, Геккиев чоршанба куни “Вести ВГТРК” дастурининг кечки кўрсатуви якунланганидан сўнг отиб кетилган.

Аввалроқ номаълум шахслар Россия давлат телеканалининг Налчикдаги бўлимида ишловчи икки журналистни ўлдиришга таҳдид қилган эди. Шундан сўнг телеканал раҳбарияти бу икки журналистни эфирдан олиб ташлаган.

XS
SM
MD
LG