Линклар

logo-print

Ўзбекистон хорижий сармоядорлар учун жозибадор деб топилди


Ўзбекистон 2013 йилда хорижий сармоядорлар учун энг жозибадор мамлакатлар рейтингига киритилди.

CA-News агентлигининг хабар қилишича, Британиянинг Maplecroft консалтинг ширкати эълон қилган рейтингда Ўзбекистон 20-ўринни эгаллаган.

Maplecroft ширкати дунё мамлакатларидаги иқтисодий вазиятни ўрганган ҳолда, “Ўсиб бораётган бозорлар индекси”ни ишлаб чиқади. Рейтингни тузишда ўтган йилларнинг иқтисодий кўрсаткичлари, мамлакатларнинг хорижий сармоялар учун жозибадорлиги, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва демографик прогнозларга оид омиллар кўриб чиқилгани айтилмоқда.

Айни пайтда, Transparency International ташкилоти чоршанба куни эълон қилган “Коррупция даражаси индекси” да Ўзбекистон 176 мамлакат орасида 170-ўринни эгаллади. Transparency International Ўзбекистонга бундай паст баҳо бергани сабабларидан бири мамлакатдаги бизнес муҳитнинг ўта ёмонлигидир дея изоҳлади.

Ўзбекистонда иқтисод ҳукумат томонидан қаттиқ назорат қилиниши, коррупциянинг чуқур илдиз отгани ва бизнес қилиш эркинлигининг таъминланмагани қайд этилади дунё давлатларидаги коррупция даражасини тадқиқ қилувчи нуфузли ташкилот ҳисоботида.

Maplecroft ширкати рейтингининг биринчи бешлигидан Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Вьетнам ва Бангладешлар ўрин олди.
XS
SM
MD
LG