Линклар

Қабардин-Болқорда транспорт вазирига ҳам ҳужум уюштирилди


Воқедан кейин полиция Владислав Дядченко ҳовлиси атрофини қуршаб олди.

Воқедан кейин полиция Владислав Дядченко ҳовлиси атрофини қуршаб олди.

Россиянинг Қабардин-Болқор Республикаси Транспорт вазири Владислав Дядченко бомба ҳужуми оқибатида жароҳатланди.

Расмийларга кўра, Дядченко пайшанба кунги ҳодисадан кейин касалхонага ётқизилган. Унинг аҳволи қандай экани ошкор қилинганича йўқ.

Россия Ички ишлар вазирлиги тарқатган баёнотга кўра, номаълум шахслар Дядченконинг Налчикдаги ҳовлиси олдига бомба ўрнатиб кетган. Вазир уйидан машинасида чиқиб кетаётган пайтда бомба портлаган.

Бу ҳодиса Налчикда таниқли тележурналист Казбек Геккиев ўлдириб кетилишидан бир неча соат ўтиб содир бўлди. Журналистнинг ҳамкасбларига кўра, Геккиев ишдан уйга кетаётган пайтда номаълум шахслар томонидан отиб кетилган.

Геккиев ишлаган телеканал тарқатган баёнотда айтилишича, “экстремистлар” телеканалнинг яна икки журналистини ўлдириш билан таҳдид қилган.

Шимолий Кавказдаги исломий жанггарилар ҳукумат расмийлари, полиция ва мўътадил мусулмонларга қарши террор хуружларини амалга ошириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG