Линклар

Афғонистон Миллий хавфсизлик идораси бошлиғи худкуш ҳужумида жароҳатланди


Кобулда Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Асадуллоҳ Холид бомба ҳужумида жароҳатланди.

Афғон ҳукуматининг шахси сир қолишини сўраган мулозими Озодлик афғон хизмати мухибирига Холид худкуш бомбачи нишонига айланганини маълум қилди.

Миллий хавфсизлик бошқармаси тарқатган баёнотда бошқарма раҳбари “қўрқоқларча қилинган террор ҳуружидан” омон қолгани таъкидланади.

Афғонистон расмийсига кўра, худкуш ҳужуми пайшанба куни Холид хавфсизлик идорасига қарашли меҳмонхонада шахси очиқланмаётган одамни қабул қилаётган пайтда рўй берган.

Айтилишича, Холид танасининг пастки қисмидан жароҳат олган. Махфий хизмат бошлиғи воқеа жойидан касалхонага олиб кетилган. Холид бу лавозимга сентябр ойида тайинланган эди.
XS
SM
MD
LG