Линклар

logo-print

“ORIAT” директори чет эл радиоси билан ҳамкорликда айбланди


“ORIAT” директори Алишер Холдоров.

“ORIAT” директори Алишер Холдоров.

"26 ноябр куни 6¸5 йилга қамалган Алишер Холдоров маҳкама давомида Россия Федерациясидаги давлатга қарашли оммавий ахборот воситаси бўлган “Голос России” билан ҳамкорлик қилганини тамоман бўйнига олди"¸ деб ëзди Ўзбекистондаги 12.uz нашри.

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди ижрочиси Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Алишер Холдоровнинг чет элдаги медиа ширкатлар билан алоқалари суд жараëнида тасдиғини топганини айтди.

Суҳбатдошга кўра¸ Алишер Холдоров “Голос России”¸ “Евразия Телеком»”¸ “Evro Press Group LTD” ширкатлари билан давлатдан махсус изн олмасдан ҳамкорлик қилган.

Чет эл оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ¸Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293 қарорига кўра махсус рухсат олинганидан кейингина амалга оширилади.

Айни пайтда тергов материалларида “ORIAT” телерадиокомпанияси директори Алишер Холдоровнинг айнан қай тарзда хориждаги оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилгани акс этмаган.



“ORIAT” радиосининг ўзини таништирмаган ходими чет эл радиоси билан ҳамкорлик ҳақидаги саволларимизга жавоб бериш учун ваколати йўқлигини айтди.

Бу ҳолатга ойдинлик киритиш учун Озодлик мухбири “Голос России” радиостанцияси матбуот вакили Алексей Соколов билан боғланди.

Суҳбатнинг радиостанция расмий баëноти эмаслигини алоҳида таъкидлаган Алексей Соколов ўзи тамсил қилган “Голос России”нинг Тошкентдаги “ORIAT ТРК ” билан ҳамкорлик қилган-қилмаганига узил-кесил жавоб бера олмади:

- У ë бу давлат қонунларида "Ҳамкорлик нима?" деган саволга фарқли жавоб бор. Тўғри¸ биз бу радио ходимлари билан ижодий муносабатда бўлганмиз. У ердаги журналистлар эркин тарзда бизнинг дастурларимизга ҳисса қўшишган. Лекин буни расман ҳамкорлик¸ деган мақомга кўтарилмаганиини таъкидлайман.

Шу ўринда Соколов “ORIAT ТРК ”билан боғлиқ муаммолардан хабардор эканини айтиб¸ яна бир норасмий эҳтимолни илгари сурди:

- Балким “ORIAT” радиоси бизга оид дастурлардан баъзиларини эфирган узатган бўлиши мумкин. Агар улар буни ўз милллий қонунлари талаби асосида амалга оширмаган бўлса¸ бу бизнинг айбимиз эмас. Биз ўзга мамлакат қонун ва чекловларини изоҳламаймиз¸ деди “Голос России” радиостанцияси матбуот вакили Алексей Соколов.

Шу билан бирга суҳбатдош яна бир нарсани таъкидлади:

- Бизнинг радио ўз дастурларини позитив информациялар асосига қуради. Агар биз Ўзбекистон ҳақида ўз дастурларимизда гапирсак фақат ижобий¸ фақат жозибадор лавҳаларга асосланамиз. Бу лавҳалар ҳеч бир тарзда ўзга давлат қадриятлари танқиди эмас. Бу билан мен гап тагида гап қилиб¸ ўзбек адлия тизимини ëмонламоқчи ҳам эмасман. Такрорлайман¸ бу гаплар “Голос России”радиосининг расмий баëноти эмас. “ORIAT” раҳбари қамалганига эса¸ таассуф билдираман¸ деди Алексей Соколов.

26 ноябр куни Тошкент шаҳрининг Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди “ORIAT” телерадиокомпанияси директори Алишер Холдоров ва унинг икки ҳамкасбини турли муддатларга озодликдан маҳрум қилди.

Маҳкама давомида “ORIAT” ТРКнинг икки ҳисобчиси 756 минг 375 доллар миқдордаги пулни солиқдан яширганликда айбланди.

Озодлик билан исми айтилмаслиги шарти билан гаплашган тошкентлик адвокат бу ҳолатга ойдинлик киритди.

- Тошкентдаги “Менинг шаҳрим” ФМ радиоси 1999 йили ëпилганида мен уларни ҳимоя қилиб аччиқ хулосага келиб бўлганман. Агар прокурор истаса¸ хоҳлаган ҳажмдаги камомадни ëпиштириши мумкин. “Менинг шаҳрим” радиоси ҳам молиявий жиноятда айбланди. Аслида эса “Менинг шаҳрим” ББС Жаҳон хизмати радиодастурини олиб эшиттиргани учун ҳукумат нишонига тушган эди¸ дейди ҳуқуқшунос.

Ўзбекистондаги “Оммавий ахборот воситалари ҳақидаги қонун”нинг 24-моддаси чет давлат ҳудудидаги оммавий ахборот воситалари дастурини тарқатишни чекламайди.

Боз устига Ўзбекистон конституциясида¸ чегаралардан қатъий назар¸ эркин ахборот тарқатиш кафолатланган.

Ўзбекистонлик таниқли журналист Шароф Убайдуллаев бу қонунларнинг реал манзарадан узоқ тутун пардаси эканини айтади:

- Қонун ва кафолатлар реал ҳаëтдаги рамкага сиғмайди. Рамка тор. Журналистни айблаш учун айбловчининг бисотида модда кўп. Аммо вақт ўтиб бу моддалар унутилиб¸ фақат битта савол қолади. Нега сўз эркинлиги размерини бир оз кенгайтирмоқчи бўлган радиочини қамадингиз¸ деган савол қолади. Келажакда бу саволга жавоб бериш оғир бўлади¸ дейди кекса журналист.

Тошкентдаги “ORIAT” телерадиокомпанияси директори Алишер Холдоров қамалган куни Ўзбекистон махсус идораларига яқин Uzmetronom нашри “ORIAT” ТРК таркибида бўлган “ORIAT DONO” ва “ORIAT FM” радиолари ўз фаолиятини тўхтатиб, уларнинг радиочастоталари Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари уюшмаси раиси Фирдавс Абдулхолиқовга қарашли экани айтиладиган НТТ телеканалига берилиши ҳақида ёзди.

6 декабр куни “ORIAT” ТРК ходимлари Озодлик мухбирига¸ директор қамалганига қарамасдан¸ телерадиокампания ўз частотасида доимий маромда ишлаëтганини айтишди.

"ORIAT DONO"радиоси 2000 йил 17 декабрдан бошлаб ўзбек тилида эфирга чиқа бошлаган.

"ORIAT ҒМ" радиоси эса, 2001 йилдан бошлаб рус тилида эфирга чиқарилган.

Радиостанция сайтига кўра, дастурлар Ўзбекистондаги 25 ёшдан 45 ёшгача аҳоли шуурини ишғол қилишга интилган.

"ORIAT DONO" ўз дастурида диний чиқишларга кенг ўрин берган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг маъруза ва амри-маъруфларига радиодастурлар жадвалида кенг ўрин берилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG