Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:34

Покистон минтақаси реакцион анъанани тақиқламоқчи


Покистоннинг асосан пуштун қабилалари яшайдиган Ҳайбер-Пахтунхва мухтор минтақасидаги дунëвий партиялар ва ҳуқуқ фаоллари бу ҳудудларда асрлардан бери ҳукм суриб келган “ғаг” анъанасини тақиқлаб¸ унга жиноий жавобгарлик тайинлаш жараëнини бошладилар. Шариат қонунлари асосида бошқариладиган қабилалар ҳудудидаги бу анъана қизларнинг ўзига биринчи оғиз солганга эрга тегишини шарт қилиб қўяди.

Минг йиллардан бери аëл киши қарийб одам ўрнида кўрилмайдиган Покистоннинг қабилалар назоратидаги ҳудудларида қўлида қуроли бор эркак¸ исталган қизга¸ “мен сенга оғиз солдим¸ сен энди меникисан” дейиши мумкин. Ҳар эркакнинг қўлида қурол¸ ҳар қуроллининг ортида эса¸ бутун бошли клан ва қабила турадиган бу ҳудудларда¸ “оғиз солинган” қизга бошқа ҳеч ким совчи бўла олмайди¸ уйлана олмайди.

Қизнинг оиласи оғиз солганга қизини беришни истамайдиган ўта оз ҳолларда¸ бундай анъанани бузиш¸ нафақат оилавий кланлар¸ балки бутун бошли қабилалар ўртасидаги қонли адоватга сабаб бўлади.

Оғиз солишнинг жойи ҳам¸ шакли ҳам худди оғиз соладиган эркагу¸ оғиз солинадиган қизнинг ëши каби хилма-хил. Бу анаъана¸ 60-70 яшар эркакнинг ҳам¸ бир неча хотини бўла туриб¸ 6 ëшлик гўдак қизга қадар оғиз солишини машруълаштиради.

Ўзига ҳам бир неча хотинлик¸ отасидан ҳам катта эркак оғиз солиб¸ жонини ëққан ҳайберлик Гул¸ “оғиз солиниш” аслида қизларга тегадиган қарғиш эканини айтади.

- Бу одам¸ отамнинг олдига келиб¸ менга “оғиз солди”. Отам бундан сира хурсанд бўлгани йўқ ва ундан бу “ғаг”ни қайтиб олишни сўради. Аммо у одам гапини қайтиб олмади. Бу воқеа менинг оила ва келажак ҳақидаги барча орзуларимни бир кундаëқ йўққа чиқарди. Мен ўлишга ҳам рози бўлиб қолдим¸ деб эслайди Гул 2005 йилдаги бу воқеани.

Ҳаëти “ғаг” анаънаси боис барбод бўлган фақат Гул эмас. Покистоннинг федерал ҳукумат назоратига деярли бўйсунмайдиган қабилалар ҳудудида бу анъанага кўра эрга берилган ва берилаëтган қизлар сон-саноқсиз.

Шу кунларда Ҳайбер-Пахтунхва минтақавий ҳукумати таркибидаги дунëвий партиялар коалицияси бу анъанани ноқонуний деб эълон қилиш ва унга жиноий жазо тайинлашга уринмоқда.

Ҳукумат томонидан қабул қилинган қонун лойиҳаси “ғаг” анъанасини қўллашга уринган эркакни 7 йилга қамаш ëхуд 6000 доллар жаримага тортишни тавсия қилади. Эндиликда бу лойиҳанинг минтақа шўроси томонидан маъқулланиши ва қонун кучини олиши кутилмоқда.

Ситора Аëз¸ минтақанинг Ижтимоий муҳофаза ва хотин-қизлар ривожланиши учун масъул мулозими:

-“Ғаг” бизнинг ҳудудда қўлланиб келинган кўп эски анъана¸ аммо у жуда кўп қизлар ҳаëтини барбод қилган. Қизларимизни бу ўтмиш қолдиғидан ҳимоя қилиш учун ҳозир биз қонун лойиҳасини тасдиқлатишга ҳаракат қилаяпмиз. Бу анъана¸ айниқса минтақамиз жанубида жуда кенг тарқалган¸ дейди Ситора Аëз.

Ҳайбер-Пахтунхва минтақасида бошланган бу ташаббус¸ бутун қабилалар ҳудудига ëйилиши учун федерал ҳукумат сиëсий ирода кўрсатиши лозим¸ деб қўшимча қилади ҳайберлик мулозим аëл.

Вазиристонлик Жавед Меҳсуд¸ “ғаг” анъанасига қарши бўлган ëш авлод вакили. Бу эскилик сарқити бутунлай йўқотилса¸ фақат хурсанд бўламан¸ дейди бу йигит:

- Бу анъана нормал жамият қоидаларига мутлақ хилоф. Мен унинг давом этишини истамайман. Бу жамиятимиз танасидаги саратондир. Бу анъанани қўллаëтганлар жамиятнинг иркитлари ва унинг танасидаги саратон ўсмаларидир¸ дейди вазиристонлик йигит.

Кимнинг кимга эрга тегишию¸ уйланиши шундоқ ҳам ота-она ва клан етакчилари томонидан ҳал этиладиган пуштунлар ҳам бугун “ғаг” анъанасини ўта реакцион ва оила номусига тажовуз дея кўришмоқда.

Шундайлардан бўлган Гулнинг оиласи¸ унга отасидан ҳам ëши катта хотинлик одам оғиз солгач¸ дарҳол тўпланган ва бу “ғаг”ни қандай бекор қилишни муҳокама қилган.

- Отам олти акамни тўплаб¸ қизимни бу жоҳил ва золимга бермайман ва керак бўлса¸ бунинг учун ўлимга ҳам борасанлар¸ деди. Шундан кейин¸ менинг энг катта акам менга оғиз солган одамнинг кенжа қизига “оғзи солди”¸ яъни қарши “ғаг” қилди. У шўрлик қиз ҳам худди менинг ҳолимга тушди ва эзилди. Икки оила¸ икки оила мансуб қабилалар ўртасида музокара икки йил давом этди. Оқсоқоллар аралашиб¸ иккала томонни ҳам “ғаг”ни қайтариб олишга кўндирди ва зиддият қон тўкилмай ҳал этилди¸ дейди Гул.

“Мен қизлар бу қарғишдан қутуладиган кун келишини орзиқиб кутаяпман”¸ дейди Ҳайбер ҳукумати тараддудини қўллаëтган Гул.
XS
SM
MD
LG