Линклар

Миср президенти Муҳаммад Мурсий телевидения орқали чиқиш қилиб, мамлакатда юзага келган инқирозни ҳал этиш учун мухолифларини “миллий диалог” ўтказишга чақирди.

Мурсий фуқароларни бирдамликка чақирди ва озчилик кўпчиликка бўйсунишга мажбур эканини айтди. Унга кўра, янги конституция юзасидан референдум режаланганидай 15 декабрда ўтказилади.

22 ноябрда Мурсий ўз ваколатларини кенгайтирганидан бери Мисрда норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Қоҳирадаги президент саройи олдида содир этилган тўқнашувларда камида етти одам ҳалок бўлган, юзга яқин одам жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG