Линклар

logo-print
Грецияда полиция томонидан икки йил аввал отиб ўлдирилган ўсмирни хотирлаш куни муносабати билан ўтказилган намойиш чоғида норозилар полиция билан тўқнашди.

Пойтахт Афина яқинидаги Эксарҳия мавзесида ўнлаб ёшлар аҳлат қутиларига ўт қўйиб, ёнувчи бомбаларни ота бошладилар. Аввалроқ эса Греция парламенти биноси олдида сўл гуруҳлар норозилик намойиши ўтказган эди. Полиция норозиларни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. Тартибсизлик чоғида ўнлаб савдо шаҳобчалари тўналган.

2008 йилда 15 ёшли Александрос Григорополус полициячи томонидан отиб ўлдирилгач, мамлакатда икки ҳафта давом этган оммавий тартибсизликлар бошланиб кетган эди. Ўсмирга ўқ узган полициячи 2010 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
XS
SM
MD
LG