Линклар

logo-print
Босния суди АҚШнинг Босния ва Герцеговинадаги элчихонасига ҳужум қилганликда айбланаётган Мевлид Яшаревични 18 йилга озодлиқдан маҳрум қилди.

Айбланувчининг икки шериги эса оқланди. Босния прокуратураси улардан айбловнинг олиб ташланишига норозилик билдирмоқда.

Судланган бу уч одам ваҳобийлик оқими вакили экани айтилмоқда.

2011 йилнинг 28 октябрида Мевлид Яшаревич Сараеводаги АҚШ элчихонаси олдида ўқотар қуролдан ўқ узган. Натижада полиция ходими яраланган эди.

Ҳужум арафасида ёйинланган видеотасвирда Яшаревич НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилишини талаб қилишини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG