Линклар

logo-print
Пайшанба куни Оренбург фуқароси бўлган 18 ёшли Евгений Иванов ва Георгий Карнаухов миллий адоват ортидан Ўзбекистон фуқаросини калтаклагани учун 6 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган "РИА Новости" маълумотига кўра, оренбурглик бу икки йигит жорий йилнинг 21 июн куни кўчада кетаётган Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилишган.

Суд ҳукмида айтилишича, улар дастлаб ўзбекистонликнинг елкасига пичок санчган, кейин уни оёқлари билан тепишган. Калтакланиш оқибатида ўзбекистонлик фуқаро оғир тан жароҳати олган.

Суд оренбурглик икки йигитнинг бу ҳаракатларини миллий адоват натижасида амалга оширилган деб топган.
XS
SM
MD
LG