Линклар

АҚШ Сенати "Магнитский қонуни" лойиҳасини тасдиқлади


Сергей Магнитский.

Сергей Магнитский.

АҚШ Конгрессининг юқори палатаси Москва расмийларига санкция қўллашга қаратилган “Магнитский қонуни” лойиҳасини тасдиқлади.

Сенатнинг 92 аъзоси мазкур қонунни қўллаб овоз берди, тўрт киши эса қарши овоз берди.

"Магнитский қонуни" лойиҳасида Сергей Магнитский ўлимига алоқадор Россия расмийларига виза беришни тақиқлаш ва уларнинг АҚШдаги банк ҳисобларини музлатиш кўзда тутилади.

Юқори даражали Россия расмийларини коррупцияда айблаганидан сўнг ҳибсга олинган Сергей Магнитский 2009 йил ноябрида 11 ой тутқунликда сақланганидан сўнг Москва ҳибсхонасида ўлган эди.

Тиббий муолажасиз қолдирилган адвокатнинг қамоқда қийноққа солингани айтилади. Магнитский ўлимида паст лавозимли врачлар айбланди¸ аммо бу ўлимга алоқадор асосий расмийлар жазосиз қолмоқда.
XS
SM
MD
LG