Линклар

logo-print
Пайшанба куни Актау маҳкамаси ҳуқуқ ҳимоячиси Асел Нургазиевани 12 суткага қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Бу ҳақда хабар қилган мухолифатга қарашли "Республика" газетасининг сайтида айтилишича, Нургазиева полиция ходимига бўйсунмаслик ва майда безориликда айбдор деб топилган.

Адвокат Калдибой Есиркепов ҳимоясидаги Нургазиевага нисбатан суд ҳукмини сиёсийлаштирилган дея баҳолади.

2011 йилнинг 16-17 декабр кунлари Жанаўзен шаҳри ва Шетпа темир йўл станциясида намойишга чиққан кишиларга қарата полиция ўт очгани натижасида расмийларга кўра, 16 киши ўлдирилган, 100 дан ортиқ киши яраланган эди.

Қозоқ таҳлилчилари Нургазиеванинг қамалишини Жанаўзен воқеаларининг бир йиллиги муносабати билан кутилаётган норозилик намойишини олдини олиш мақсадида амалга оширилганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG