Линклар

Россия одам савдосида айбланган Ўзбекистон фуқароси Зафаржон Рустамовни экстрадиция қилди.

CA-NEWS сайти хабарига кўра, Зафаржон Рустамов жорий йилнинг март ойидан буён Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувда бўлган.

Москва вилоят прокуратураси маълумотига кўра, Рустамов 2010-2011 йилларда ўз ҳамюртларини катта ойлик ваъдаси билан алдаб, Россияга олиб келган.

Прокуратура Рустамовнинг Россияга келгач ҳамюртларининг ҳужжатларини олиб қўйиб, ўзларини ойликсиз қулларча шароитда ишлашга мажбурлаб келганини аниқлаган.
XS
SM
MD
LG