Линклар

logo-print
Мухолифатдаги "Баткившина" партияси ўз етакчиси, Украинанинг собиқ бош вазири ҳозирда қамоқ жазосини ўтаётган Юлия Тимошенкони 2015 йилда бўладиган президентлик сайловига номзод сифатида кўрсатди.

Бугун Киевда ўтган мазкур партиянинг кенгайтирилган йиғилишида шундай қарорга келинган.

Мухолифатчилар фикрича, Тимошенко Украина президентлигига муносиб номзод ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди бир неча ойдан кейин Тимошенко иши бўйича қарорини эълон қилиши кутилмоқда.

Мухолифатчилар Европа суди қароридан сўнг Тимошенконинг озодликка чиқарилишига умид қилишаяпти.

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко ўтган йили Киев суди ҳукмига кўра, Россия билан газ шартномаси имзолашда ваколатларини ошириб юборганликда айбланиб, етти йилга озодликдан маҳрум қилганди.
XS
SM
MD
LG