Линклар

logo-print
Миср пойтахти Қоҳиранинг Таҳрир майдонида президент Муҳаммад Мурсий мухолифлари йиғилиб, ҳукуматдаги исломчилар истеъфосини талаб қилишди.

Мухолифатчилар Мурсийнинг “миллий диалог” ўтказиш чақириғини ҳам рад қилди.

Чоршанба куни Мурсий телевидения орқали чиқиш қилиб, мамлакатда юзага келган инқирозни ҳал этиш учун мухолифларини “миллий диалог” ўтказишга чақирганди.

Мурсий янги конституция юзасидан референдум режаланганидай 15 декабрда ўтказилишини ҳам маълум қилди. Лекин мухолифатчилар янги конституция фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун тўлақонли кўринишга эга эмаслигини таъкидлаб, референдумни тўхтатишни талаб қилмоқда.

22 ноябрда Мурсий ўз ваколатларини кенгайтирганидан бери Мисрда норозилик намойишлари давом этаяпти.
XS
SM
MD
LG