Линклар

Сурияда исёнчилар Дамашқ халқаро аэропортини “ҳарбий ҳудуд” сифатида эълон қилди. Исёнчиларга кўра, бу иш Сурия режимига қурол етказиб берилишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган. Россия ва Эрон президент Башар Асад ҳукуматини қурол билан таъминлаётгани гумон қилинмоқда.

Сурия ҳукумати эса аэропорт кундалик меъёрлар асосида фаолият юритаётганини билдирмоқда.

Сўнгги ҳақтада исёнчилар ва ҳукумат кучларининг жанглари Дамашқ аэропорти атрофида давом этмоқда. Бунинг натижасида аэропортга элтадиган йўллар ёпилиб қолган.

Шунингдек, жума куни Сурия мухолифати етакчиси Моуаз Алхатиб душанба куни Брюсселда ўтадиган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғинида иштирок этиши маълум бўлди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйичав расмийси Кэтрин Эштоннинг матбуот хизмати хабар тарқатди.
XS
SM
MD
LG