Линклар

Фаластиндаги ҲАМАС гуруҳининг сиёсий лидери Ҳолид Машъал 45 йиллик айрилиқдан сўнг Ғазо минтақасига ташриф буюрди. ҲАМАС сўнгги 5 йилдан бери мазкур минтақани назорат қилиб келади.

Ғазога келиши биланоқ Машъал она заминини ўпди ва Фаластин ерида ўлишга тайёр эканини айтди.

Машъал 1967 йилги Исроил-Фаластин ўртасидаги “олти кунлик уруш”дан сўнг мамлакатни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган эди. У Миср пойтахти Қоҳирада яшаб келмоқда. У раҳбарлик қилаётган ҲАМАС гуруҳи Исроил давлатининг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олмай келаётир.

Жорий йилнинг ноябр ойида Исроил Ғазодаги ҲАМАС жангариларига қарши 8 кунлик уруш очган эди. Исроил ҳужумлари оқибатида 170 фаластинлик ҳалок бўлди. ҲАМАСнинг Исроилга қилган ракета ҳужумлари оқибатида олти яҳудий ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG