Линклар

Ўзбекистонда 582 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади


Араб мувофиқлаштирув гуруҳи 2013-2017 йиллар мобайнида Ўзбекистонда умумий қиймати 582 миллион долларга тенг бўлган лойиҳаларни молиялаштиради.

Ўзбекистондаги “Норма” нашрининг билдиришича, ҳукумат мазкур маблағ эвазига молиялаштириладиган лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаган. Лойиҳалар тиббиёт марказлари ва олий ўқув юртлари моддий-техник базасини мустаҳқамлашга қаратилган. Рўйхатдан 15 та лойиҳа жой олган.

Араб мувофиқлаштирув гуруҳига Ислом тараққиёт банки, Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси, Қувайтдаги араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси, ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси ва Абу Даби тараққиёт жамғармаси аъзо ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG