Линклар

logo-print

Обама Конгрессдан $ 60 миллардлик ёрдам дастурини маъқуллашни сўради


Ню Йорк шаҳрининг "Сэнди" довули вайрон қилган Квинз қисми, 2012 йил 31 октябр.

Ню Йорк шаҳрининг "Сэнди" довули вайрон қилган Квинз қисми, 2012 йил 31 октябр.

АҚШ Президенти Барак Обама Конгрессдан “Сэнди” довули вайрон қилган Шарқий соҳилдаги штатларда қайта қуриш ишлари учун 60.4 миллиард долларлик молиявий ёрдам ажратиш дастурини маъқуллашни сўради.

Табиий офатдан зарар кўрган Ню Йорк, Ню Жерси ва Коннектикет шаталари расмийларига кўра, мазкур штатлар инфратузилмасини фавқулодда таъмиирлаш ишларининг ўзига камида 82 миллиард доллар керак бўлади.

Ню Йорк ва Ню Жерси штатлари 29 октябр куни рўй берган довулдан энг кўп зарар кўрган.

Табиий офатдан зарар кўрган америкаликларга ёрдам пули йиғиш учун 12 декабр куни Ню Йоркда олтмишдан ортиқ таниқли қўшиқчи иштирокида ҳайрия концерти ўтказилади.

Унда Rolling Stones, Пол Маккартни, Бон Джови, Брюс Спрингстин каби гуруҳ ва қўшиқчилар иштирок этади.
XS
SM
MD
LG