Линклар

Ўзбекистон раҳбари Швейцария янги президентига табрик йўллади


Швейцария Конфедерациясининг Федерал Президенти этиб сайланган Ули Маурер.

Швейцария Конфедерациясининг Федерал Президенти этиб сайланган Ули Маурер.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ули Маурер Швейцария Конфедерациясининг Федерал Президенти этиб сайлангани муносабати билан унга табрик телеграммаси йўллади.

Буни 8 декабр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Швейцария парламенти 5 декабр куни Мудофаа вазири Ули Маурерни Швейцария Конфедерациясининг Федерал Президенти этиб сайланган эди.

7 декабр куни Швейцариянинг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Брюл Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийларига ишонч ёрлиқлари нусхасини топширган эди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Швейцария муносабатларининг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари, халқаро ва минтақавий долзарб муаммолар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Швейцария билан асосан савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида ҳамкорлик қилиб келади.

Вазирлик маълумотига кўра, ҳозир Ўзбекистонда Швейцария сармояси иштирокида 91та корхона фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG